Жаҳон банки Ўзбекистоннинг тадбиркорликка яратилган шароитлар бўйича кўрсаткичларини яхшилайди

Иқтисодиёт 09 Октябрь 2015 2438

Жаҳон банки мутахассислари ҳар йили дунё мамлакатларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган шарт-шароитлар даражасини баҳолашга қаратилган Doing Business 2015 рейтингини эълон қилишади. Ушбу рейтингга 189 давлатнинг кўрсаткичлари киритилади.

БМТ тараққиёт дастури экспертлари 2016 йилги ҳисоботда Ўзбекистон “Халқаро савдо” индикатори бўйича поғоналар бўйлаб анча юқорилашини кутмоқда. Бу ҳақда Sputnik агентлиги ташкилот вакилларига таянган ҳолда маълумот берди.

Тараққиёт дастурида тайёрланган таҳлилий материалда таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати ва Жаҳон банки ўртасидаги келишувларга биноан экспорт-импорт операцияларини баҳолаш методикасига ўзгартириш киритишга муваффақ бўлинди. Хусусан, эндиликда мамлакатнинг географик жойлашуви баҳолана бошлайди.

“Натижада экспортдаги барча жараёнларни ўтиш билан боғлиқ харажатларнинг баҳоланиши 5.09дан 1.89 минг долларгача тушиши кутилмоқда (63 фоизлик тушиш), импортда эса бу тушиш 6.45дан 2.25 минггача бўлади (65 фоизга тушиш)”, – дейилади ҳужжатда.

Ўзининг янги ҳисоботида мана шу янги методикадан фойдаланса, Жаҳон банки Ўзбекистоннинг бу борадаги кўрсаткичларини ҳам анча кўтаради. Асосий урғу жараёнларнинг ўтиш вақти ва тўловларига қаратилади.

Кўпроқ янгиликлар