KUN.UZ дайжести: 9 октябрда рўй берган энг асосий янгиликлар

Жаҳон 09 Октябрь 2015 4789

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Президентлар музокаралар ўтказишди ва Тошкент бўйлаб саёҳат қилишди>>

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 7 октябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ўзбекистон мудофаа вазири Россияга таклиф қилинди>>

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасби генерал-полковник Қобул Бердиевни Москвага келишга даъват этди. Бу таклиф Ўзбекистон мудофаа вазирига Шойгунинг ўринбосари Анатолий Антонов томонидан етказилди.

Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада янги Ravon бренди тақдимотини ўтказишди>>

Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада Uz-Daewoo маркасининг давомчиси бўладиган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказдилар. Ravon брендининг шиори қуйидагича: "Вақт билан синалган, янгидан яратилган".        

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўяди>>

2015 йилнинг 12 октябрь кунидан бошлаб "Афросиёб" тезюрар поездлари учун чипталарни электрон шаклда харид қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ОАЖ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Ўзбекистонда бир истеъмолчига йилига ўртача 3 минг куб метрдан ортиқ табиий газ тўғри келмоқда>>

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси йиғилишида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашнинг бугунги ҳолати, соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга доир ахборот тингланди.

Кубандаги ёнғинда 7 нафар бола ҳалок бўлди>>

Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Холмская станциясида содир бўлган ёнғин оқибатида 7 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда минтақавий фавқулодда хизматларга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

НАТО Туркия хавфсизлигини таъминлайди>>

АҚШ ва Туркия Мудофаа вазирлари Эштон Картер ҳамда Вечди Гонул Суриядаги вазият ва ИШИД жангарилар гуруҳига қарши кураш масалалари бўйича музокаралар олиб борди, дея хабар берди РИА «Новости».

Назарбоев Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга чақирди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Le Figaro газетасига берган интервьюсида Россияга нисбатан ЕИ давлатлари томонидан жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди.

Қирғизистонда халқаро стандартдаги автомобиль рақамлари жорий қилинади>>

2016 йилдан Қирғизистонда халқаро стандартдаги автомобиль рақамлари жорий қилинади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизматидаги манбаларга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Порошенко: Путин глобал беқарорликни истамоқда>>

Украина президенти Пётр Порошенко BBC каналига берган интервьюсида россиялик ҳамкасби Владимир Путин глобал хавфсизлик тартибини ағдаришни истаётганини таъкидлади.

Россия Мудофаа вазирлиги Пентагон раҳбарининг Россия ҳарбий йўқотишларга учраши ҳақидаги гапини "орсизлик" деб атади>>

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Россия яқин кунларда Сурияда ҳарбий йўқотишларга учраши мумкин, деган гапига изоҳ бериб ўтди.

Рим шаҳри мэри камомадда айбланиб, истеъфога чиқди>>

Рим шаҳри мэри Иньяцио Марино бюджетдаги камомадда айбланиб, истеъфо беришга мажбур бўлди.

Тинчлик учун Нобель мукофотини Тунис миллий диалоги вакиллари олди>>

2015 йилги Тинчлик учун Нобель мукофотини Тунис миллий диалогининг вакиллари бўлмиш “тўртлик” олди. Ғолибларни Норвегия Нобель қўмитаси раиси Каси Куллманн Фиве эълон қилди.

Вашингтон ва Варшава АҚШ оғир ҳарбий техникалари базасини жойлаштириш ҳақидаги шартномани имзолади>>

Вашингтон ва Варшава Польша ҳудудига АҚШ оғир ҳарбий техникалари жойлаштиришни кўзда тутган шартномани имзолашди, дея хабар берди «Радио Польша».

Эрдоған Россиянинг Суриядаги асл мақсадини ошкор қилди>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған Россиянинг Сурияда амалиётлар ўтказаётганининг асл мақсадлари ҳақида сўзлаб берди. Сиёсатчининг фикрича, Москва Суриянинг Латақия шаҳрида доимий ҳарбий базасини қуришни истайди, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Hurriyet нашри.

Назарбоев ва Порошенко Оқўрдада музокаралар олиб борди>>

Оқўрдада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатга расмий ташриф билан келган Украина президенти Пётр Порошенко билан тантанали суратда учрашди, дея хабар бермоқда Kazpravda.kz.

Юрген Клопп: Моуриньо ўзгача мураббий бўлса, мен оддий мураббийман>>

Англиянинг «Ливерпуль» клуби янги бош мураббийи Юрген Клопп янги иш фаолияти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Туркия Сурия сабабли Россия билан муносабатларини қурбон қилишга тайёр эмас>>

Туркия Сурия сабабли Россия билан муносабатларидан воз кечишга тайёр эмас. Бу ҳақда Туркия бош вазири ўринбосари Нуман Куртулмуш Anadolu агентлиги билан бўлиб ўтган интервью чоғида маълум қилди.

ОАВ: Макка яқинидаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 1453 нафарга етди>>

24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида юз берган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 1400 нафарга етди, деб хабар бермоқда Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Spectator: Путин Ғарбга яхшигина фириб берди>>

“Ироқ ва Ливия масаласида Яқин Шарқдаги режимни ўзгартириш яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида гапирганида Россия ҳақ эди. Ўзига бўлган ишончи туфайли президент Владимир Путин (Ғарбдан фарқли равишда) араб революцияси пайтида маҳаллий ҳокимиятни ағдариш учун турли гуруҳларни моддий томондан қўллаб-қувватламади.

Россия ҳарбийлари ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи иккита янги спутникка эга бўлди>>

Рус ҳарбийлари ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи иккита янги спутникка эга бўлди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Россиянинг ҳаво-космик кучлари 75 та самолёт ва вертолёт билан таъминланди>>

Россия Мудофаа вазирлиги учинчи кварталда 75 самолёт ва вертолёт қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда ТАСС.

АҚШ маъмурияти: ИШИД АҚШга "Ал-Қоида"дан кўра кўпроқ хавф солади>>

АҚШ бошчилигидаги коалиция 7 октябрда Ироқ ва Сурияда 20 та авиазарба амалга оширди, улардан фақатгина 2 таси Сурия ҳудудига берилди. Бу ҳақда 8 октябрда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги маълум қилди. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар