Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 9 октябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Шимолий Ирландия терма жамоаси ўз тарихида илк марта Европа Чемпионати учун йўлланмани қўлга киритди>>

Евро-2016 учун саралаш босқичининг F гуруҳидан жой олган Шимолий Ирландия терма жамоаси 9-тур ўйинларидан кейиноқ, мусобақада иштирок этишини кафолатлади.

Тошкентга Франциядан денгиз маҳсулотлари етказиб берила бошланди>>

Франциянинг Ўзбекистондаги матбуот хизматининг маълум қилишича, бу дўкон бир ҳафтада икки марта Франциянинг Рунжис улгуржи бозори ва Булонь-сюр-мер портидан янги балиқ ва денгиз маҳсулотлари етказиладиган Тошкентдаги биринчи дўкон бўлади.

Планктон ва асаларилар дунё иқтисодиётига йилига 350 млрд доллардан зиёд даромад келтирмоқда>>

ВВС ва БМТ ҳамкорликда ўтказган тадқиқот лойиҳасида асаларилар ўсимликларни чанглатиш орқали жаҳон иқтисодиётига ҳар йили 150 млрд доллардан зиёд даромад келтириши ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда Vice маълум қилди.

Олимлар Марсда қадимий кўл қолдиқларини топишди>>

Миллиардлаб йиллар муқаддам Марсда узоқ муддат давомида сув билан тўлган кўллар мавжуд бўлган. Олимлар Curiosity марсоходи ва бошқа манбалардан олинган маълумотларни таҳлил қилиб шундай хулосага келишди, дея хабар бермоқда НАСА.

«Ўзбекистон темир йўллари» чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўяди>>

2015 йилнинг 12 октябрь кунидан бошлаб "Афросиёб" тезюрар поездлари учун чипталарни электрон шаклда харид қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ОАЖ матбуот хизмати хабар тарқатган.

Қирғизистонда халқаро стандартдаги автомобиль рақамлари жорий қилинади>>

2016 йилдан Қирғизистонда халқаро стандартдаги автомобиль рақамлари жорий қилинади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизматидаги манбаларга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

“Казспорт” канали шарҳловчиси тўғридан-тўғри эфирда ишдан ҳайдалди>>

Қозоғистоннинг “Казспорт” телеканалининг хоккей шарҳловчиси Александр Олейник. Айтилишича, воқеа кеча, 8 октябрь куни “Барис” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйин чоғида содир бўлган. Бунга сабаб сифатида унинг “Барис”га мухлислик қилмагани кўрсатилган.

Telegraph: Ким Чен Ин синглисини хавфсизлик хизмати раҳбарлигидан бўшатди>>

КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўзининг синглисини бир қатор ҳодисалар сабабли шахсий хавфсизлиги хизматидан бўшатиб юборди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Янги Nexia’нинг биринчи фотосурати эълон қилинди>>

Илгарироқ маълум қилинганидек, яқинда Daewoo автомобиллари ребрендинг қилиниб, Россияда Ravon бренди остида сотила бошлайди.

ОАВ: Бокс бўйича ЖЧда Ҳасанбой Дўстматов ҳакамларнинг рақибга ён босиши туфайли мағлубиятга учради>>

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбеикстон терма жамоаси шарафини -49 кг. вазнда ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов озарбайжонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Олма-Отада етимхона тарбияланувчиси уй сотиб олиш учун буйрагини сотмоқчи>>

Олма-Ота шаҳридаги етимхонада улғайган Серик Кенжабеков хонадон сотиб олиш учун буйрагини сотишга қарор қилди. Nur.kz ресурсининг маълум қилишича, топилган пулларга у шаҳардан бир хонали уй сотиб олишни режалаштирган.

Лондон метросида енотга дуч келишди>>

Лондоннинг ер ости транспортида хонаки енот (сарғиш-кул ранг муйнали кичик ҳайвон)ни учратишди. Ушбу ноодатий йўловчи ҳақида мусиқачи Жо Иннес маълум қилди. У жониворни Марказий тармоқда кўрган, дея ёзмоқда Metro.

Next ходимлари пахта йиғим-теримида фаол бўлишга чақириб, акция ўтказишди>>

Next савдо мажмуаси ходимлари 7 октябрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманига сафар уюштиришди ва пахта йиғим-теримида иштирок этишди.

XX асрнинг энг машҳур суратларидан бири 478 минг долларга сотилди>>

XX асрнинг энг машҳур суратларидан бири – рассмо Роберт Мепплторнинг «Полиэстердаги костюм кийган эркак» (Man in polyester suit) асари – Sotheby's аукционида 478 минг долларга сотилди. Бу мазкур асарнинг бошланғич нархидан икки мартага қимматроқ бўлди, деб ёзади ТАСС.

Times: Coca-Cola семизликка ҳомийлик қилмоқда>>

Coca-Cola компанияси британ олимлари томонидан ўтказилаётган семизлик ва ширин газли ичимликлар истеъмол қилиш ўртасида боғлиқлик мавжуд эмаслигини исботлашга қаратилган тадқиқот ишларига миллион фунт сарфлади, дея хабар берди The Times.

АҚШда 360 кг келадиган бемор пиццага буюртма бергани учун шифохонадан ҳайдаб юборилди>>

АҚШнинг Род-Айленд штатида семизликдан азият чекувчи бемор пиццага буюртма бергандан кейин ўзи даволанаётган шифохонадан ҳайдаб юборилди. Оқибатда 360 килограмм тош босадиган Стивен Ассанти автомобилда яшашига тўғри келди, чунки унинг яқинлари унга уйга қайтишга рухсат беришмади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилди.