«Ливерпуль» ўз расмий сайти орқали германиялик мутахассис Юрген Клопп билан шартнома тузгани ҳақида маълум қилди.

Шартнома бандлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Бундан олдинги хабарларда у билан 3 йиллик шартнома тузилиши айтилганди. Шунингдек, у ўзининг "Боруссия Д" жамоасидаги ёрдамчилари Желько Бувач ва Петер Кравьецни Англияга олиб келган.

Унинг йиллик маоши 10 миллион евродан иборат бўлиши айтилган.

Шунингдек, Клопп унга трансфер сиёсатида мустақиллик берилса, «Ливерпуль»да ишлашга розилиги ҳақида хабар қилинганди.

Айни пайтда у қабул қилиб оладиган «Ливерпуль» жамоаси АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда жойлашган.