Лондоннинг ер ости транспортида хонаки енот (сарғиш-кул ранг муйнали кичик ҳайвон)ни учратишди. Ушбу ноодатий йўловчи ҳақида мусиқачи Жо Иннес маълум қилди. У жониворни Марказий тармоқда кўрган, дея ёзмоқда Metro.
Газетанинг қайд этишича, гап табиат қўйнида яшайдиган енот эмас, балки “сирли” аёлга тегишли уй жонивори ҳақида кетмоқда.
Иннеснинг сўзларига кўра, йўловчилар метро вагонидаги енотни кўриб қўрқиб кетишмаган. У жониворнинг хўжайини билан суҳбатлаша олмаган, бироқ йўловчилардан бири енотнинг лақаби Уинстон эканини маълум қилди.