Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари умумтаълим мактабининг 2 нафар муаллимасини ИШИД террорчилик гуруҳининг варақаларини тарқатгани учун ҳибсга олдилар. Бу ҳақда 9 октябрда РИА “Новости” ахборот агентлигига Ўзбекистон ИИВ ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манба маълум қилди.

“Аёллар Кўқон милиция бўлимларидан бирига келиб тушган қўнғироқдан кейин қўлга олинди. Айни пайтда уларга нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда”, деб айтди манба. Манбанинг айтишича, аёллар тинтув қилинганда уларнинг мобил телефонларида ИШИД варақалари матни сақлаган файллар аниқланган.