АҚШ ва Туркия Мудофаа вазирлари Эштон Картер ҳамда Вечди Гонул Суриядаги вазият ва ИШИД жангарилар гуруҳига қарши кураш масалалари бўйича музокаралар олиб борди, дея хабар берди РИА «Новости».

«Вазир Картер Россия томонидан ҳаво кенгликларининг бузилишига оид сўнгги ҳодисалар билан боғлиқ Туркия хавфсизлиги масалаласида АҚШ ва НАТОнинг қатъий садоқатини тасдиқлади”, - дейилади расмий хабарда.

Вазирлар, шунингдек, ИШИДга қарши курашда келгусидаги ҳаракатлар ва давлатнинг жанубий чегаралари хавфсизлиги, жумладан, жангарилар транзитини бартараф этиш масалаларини муҳокама қилишди.