Назарбоев ва Порошенко ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар

Жаҳон 09 Октябрь 2015 2310

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Украина президенти Пётр Порошенко Остонадаги Қозоғистон-Украина бизнес-анжумани давомида иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар, деб хабар бермоқда “Новости-Казахстан” нашри.

“Бугунда биз икки томон учун фойдали бўлган иқтисодий алоқаларни давом эттиришимиз керак. Менга айтишганидек, бир нечта меморандум имзоланди, кўплаб истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар фаол равишда олиб борилмоқда. Албатта, бугун транспорт муаммолари, Украина ва Россия ўртасида ихтилоф мавжуд, бироқ шундай мураккаб шароитларда ҳам бирга ишлаш, бир-бирини тушуниш, қўллаб-қувватлаш истаги бор. Жаҳон иқтисодиётининг беқарорлиги ва мавҳумлигига қарамасдан, биз келажакка биргаликдаги режаларни қуришимиз мумкин”, деб айтди Нурсултон Назарбоев Пётр Порошенко билан учрашуви давомида.

Назарбоевнинг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси икки баробарга, яъни 5,3 млрд доллардан 2,2 млрд долларгача камайиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар