Оқўрдада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатга расмий ташриф билан келган Украина президенти Пётр Порошенко билан тантанали суратда учрашди, дея хабар бермоқда Kazpravda.kz.
Учрашувлар чоғида давлатлар раҳбарлари кенгайтирилган тартибда музокаралар олиб бориб, улар якунига кўра турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга оид қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.
Кейинроқ Пётр Порошенко ва Нурсултон Назарбоев украин-қозоқ бизнес форуми ишида иштирок этади.
Порошенко Остонага 8 октябрда келган бўлиб, ташрифнинг биринчи куни Қозоғистон бош вазири Карим Масимов билан учрашди.