Next савдо мажмуаси ходимлари 7 октябрь куни Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманига сафар уюштиришди ва пахта йиғим-теримида иштирок этишди.

Маълум қилинишича, савдо мажмуасининг 35 нафар ходими ва 20 нафар кўнгилли киши 1 кун давомида 3 тонна пахта териб, хирмонга топширишган.

Шунингдек, Next вакиллари пахта далаларидаги 100та техникага "Не словом, а делом" ("Тилда эмас, амалда бажар") чақириғи ифодаланган ёрлиқларни ёпиштириб чиқишган.

Ташкилот томонидан таклиф қилинган бу лойиҳа ва шиор орқали одамларни кўнгилли ва фойдали бўлишга чақирилган.