Нигерияда 10 киши Эболага чалингани гумон қилинмоқда

Жамият 09 Октябрь 2015 1433

Нигерияда 10 киши Эболага чалингани гумон қилиниб, каранин ҳудудига ўказилди.

Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, Нигерия жанубидаги Калабар шағрида 10 киши бавосил хасталигига чалинган бемор билан алоқа туфайли касалликни юқириб олган бўлиши мумкин.

Айни вақтда шифохонага ётқизилганлар мутахассислар назорати остида бўлиб турибди.

Ўз навбатида Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий ҳафта давомида Ғарбий Африка ҳудудида Эбола вируси аниқланмагани ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, бу ҳудудда 2014 йилнинг ёзидан бери эпидемологик вазият сақланиб турибди.

Шу йилнинг июль ойида Эбола вирусига қарши вакцина ишлаб чиқарилгани маълум бўлганди. Мутахассислар бу вакцинанинг ўта самарадорлигини қайд этишган.

Эбола вириуси илк бор Ғарбий Африкада 2014 йилнинг февралида аниқланган. 1 йилдан ошиқ вақт давомида Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леоне мамлакатларида минглаб кишилар шу хасталик туфайли ҳалок бўлишганди.

Кўпроқ янгиликлар