Ғазо сектори чегарасида исроиллик ҳарбийлар томонидан 4 нафар фаластинлик отиб ташланди. 20 нафар киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда “Маан” янгиликлар портали хабар беради.

Аскарлар Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида метинг ўтказаётган фаластинлик ёшлар уларга қарши тош отишни бошлагач, ёшлар гуруҳига қарата ўт очган. Тўқнашув Хан-Юнесдан шарқда жойлашган чегара чизиғида, жума намозидан сўнг бошланган. Ҳарбий хизматчилар ёшларни чегарадан узоқлаштиришга уринишди, бунинг учун уларга қарата кўздан ёш оқизувчи гранаталардан фойдаланишди.

Сектордаги соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудуддаги бутун касалхоналарни яродорлар кўп бўлиши эҳтимолидан тайёрланиб туришни огоҳлантириб қўйди. Бир неча жароҳатланларнинг аҳволи оғир даражада. Ҳалок бўлган фаластинликларнинг уч нафари 20 ёшда, биттаси эса 15 ёшда бўлган.