АҚШ президентлигига номзод Крис Кристи амалдаги давлат раҳбари Барак Обамани Россия президентини Сурияга “таклиф” қилишда ҳамда унинг зиммасига ИШИД муаммосини юклаб қўйишда айблади. Бу ҳақда The Washington Examiner нашри ёзмоқда.

Кристининг сўзларига қараганда, Обама “муаммони ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилмади”.
“У Путинни Сурияга таклиф қилди, бу иш қизил чизиқ чизилганида амалга оширилган эди”, - деди Нью-Жерси штати губернатори.

“У Путинни Асадни кимёвий қурол қўлламасликка кўндира оладиган рақиб сифатида таклиф қилди. Россия ва Сурия билан бўлган нарсаларга Обама ва давлат котиби Ҳиллари Клинтон айбдор”, - қўшимча қилди сиёсатчи.