Олма-Ота шаҳридаги етимхонада улғайган Серик Кенжабеков хонадон сотиб олиш учун буйрагини сотишга қарор қилди. Nur.kz ресурсининг маълум қилишича, топилган пулларга у шаҳардан бир хонали уй сотиб олишни режалаштирган.

Интернатдан чиқарилганидан сўнг йигит 6 йил мобайнида машиналар, вокзаллар ва вагонлар ичида яшаб юрган.
“Расман маълум қиламанки, хонадон сотиб олиш учун ўз буйрагимни сотмоқчиман. Давлатдан умидим йўқлиги учун, мен ишончни аллақачон йўқотиб бўлганман. Мен ўз уйим бўлмагунича уйланмайман.

Мен ўз давлатимда яшаб туриб, Қозоғистон Республикаси фуқароси бўла туриб, болаларим бўлганида оилам билан дарбадар бўлишни истамайман”, - деди у журналистларга берган интервьюсида.

Ҳозирда 24 ёшли йигит давлат ётоқхонасида битта хонани ижрага олади ҳар ой коммунал хизматга 15 минг танга тўлайди. Унинг таъкидлашича, буни тўлаш учун танишлардан пул сўраб юришига тўғри келади.