"Ўзбекэнерго" давлат акциядорлик компанияси 4 йил ичида 255 млн долларга юқори кучланишли электр узатиш линиясини қуришни режалаштирмоқда.

364 километрлик янги электр узатиш линияси Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида ўтказилади. Бу линия Тахиатош иссиқлик электр станциясини “Хорезм” ва “Эликқалъа” подстанцияси билан улайди.

Бундан ташқари, лойиҳага кўра, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда учта янги подстанция қурилади.

Янги электр узатиш линияси электр энергияни Шимоли-Ғарбий энергия узелидан мамлакат жанубидаги электр энергия танқисроқ жойларга узатилишини оширишга имкон беради. Компания лойиҳани Осиё тараққиёт банкининг 150 млн долларлик кредит ва Ўзбекистон томонидан ажаратиладиган 105 млн долларлик маблағлар ҳисобига амалга оширади.

Янги юқори кучланишли электр узатиш линияси Тахиатош ИЭСни модернизация қилиш билан биргаликда ўтказилади. Станцияни 2020 йилгача янгилаш режалаштирилган ва бунга қарийб 700 млн доллар сарфланади.