Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада янги Ravon бренди тақдимотини ўтказишди

Ўзбекистон 09 Октябрь 2015 17892

Ўзбекистон автомобилсозлари Москвада Uz-Daewoo маркасининг давомчиси бўладиган янги Ravon бренди тақдимотини ўтказдилар. Ravon брендининг шиори қуйидагича: "Вақт билан синалган, янгидан яратилган".          

"Ravon сўзи ўзбекчадан "енгил, тоза йўл" маъносини билдиради. Охирги икки йил ичида бизнинг компания Daewoo маркаси харидорларининг дидлари ва эҳтиёжларини ўрганиб чиқди ва улар хатарли тажрибалардан кўра автомобилларда ҳамёнбоп нархларга вақт билан синалган сифатларни кўришни исташларини аниқлади", деб айтди "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Тохиржон Жалилов.

Жорий йилда янги бренд фақатгина янги белгиларга эга Matiz ва Gentra автомобилларини сотади. Хусусан, Ravon Matiz ABS, хавфсизлик ёстиқлари, иммобилайзер, янги бамперлар, оптика ва радиатор панжараси билан таъминланади. Ravon Gentra эса рестайлинг қилинди. Автомобилларнинг нархлари янги бренднинг сайтида кўрсатилган.

2016 йилда ўзбек автомобилсозлари ўз моделлар қаторини Ravon R2 (Chevrolet Spark 2010 муқобили),  Ravon Nexia R3 кейинги авлод седани (Chevrolet Aveo 2008 муқобили) ҳамда батамом янги Ravon R4  (Chevrolet Cobalt) ҳисобига кенгайтиришни режалаштирмоқда. Кейинроқ моделлар қатори бир нечта С-синфидаги машиналар ва ихчам кроссовер ҳисобига тўлдирилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 49881 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 65968 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35390 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20254 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 76930 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60768 Жамият
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 4 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 623 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 115 Жаҳон
Валерий Тян «Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарлигидан кетди, унинг ўрнини Рўзиқулов эгаллади
Кўпроқ янгиликлар