Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасби генерал-полковник Қобул Бердиевни Москвага келишга даъват этди. Бу таклиф Ўзбекистон мудофаа вазирига Шойгунинг ўринбосари Анатолий Антонов томонидан етказилди.

Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, музокаралар чоғида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ва техник ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди, шунингдек, соҳада россиялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг алоқаларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.