Россия хуқуқни муҳофаза қилиш органлари яқин кунларда Ўзбекистонга 2006-2007 йилларда мамлакатимиз ҳудудида диний-экстремистик оқим фаолиятида иштирок этиб, жамият хавфсизлиги ҳамда жамоатчилик тартибига таҳдид мавжуд бўлган материалларни тарқатиш билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилади.
Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, диний-экстремистик оқим “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилоти таркибига кирган.
Жиноятчи эркак 1 октябрь куни Россиянинг Киров туманида қўлга олинган, Киров шаҳар суди 3 октябрь куни Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш кўринишида чора қўллаш тўғрисида қарор чиқарган. Айни пайтда Лелинград вилоят прокурорлари мазкур иш бўйича тергов материалларини ҳибсга олинган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлига топшириш масаласини кўриб чиқиш мақсадида Россия Федерацияси бош прокуратурасига йўналтиришди.