НАСА олимлари қўлга киритган маълумотларга қараганда, Плутон осмони худди Ердагидек мовий рангдадир. Бу ҳақда агентлик сайти орқали хабар қилинди.

New Horizons космик зондидан олинган ахборотга кўра, Плутон атмосферасида мовий ранг буғ кузатилади. Экспертлар бундай эффектни атмосферада органик зарралар – толинларнинг борлиги билан боғламоқда.

Кулранг ёки қизил тусдаги бу зарралар Қуёш нурини шундай акс эттирадики, у мовий бўлиб кўринади.