Қатардаги ЖЧда Ўзбекистон терма жамоасининг энг ишонган боксчиси мағлубиятга учради

Спорт 09 Октябрь 2015 4371

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги энг ишонган чарм қўлқоп устаси Ҳасанбой Дўсматов мағлубиятга учраб, томошабинлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда "Оламспорт.сом" хабар берган.

-49 кг вазн тоифасида амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлади ва бу босқичда озарбайжонлик Руфат Гусейновга 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бу Дўсматовнинг жорий бокс мавсумидаги илк мағлубияти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳсларида 91 кг вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Рустам Тўлаганов Янги Зеландия вакили Дэвид Ниикани 3:0 (29:28, 29:28, 30:27), 56 кг вазн тоифасидаги Муроджон Аҳмададиев эса асосий рақибларидан бири, чемпионатнинг бу вазндаги биринчи рақамли боксчиси, қозоғистонлик Қайрат Ералиевни 3:0 (30:27, 29:28, 29:28) ҳисобида таслим этган эди.

Кўпроқ янгиликлар