Қирғизистонда халқаро стандартдаги автомобиль рақамлари жорий қилинади

Жаҳон 09 Октябрь 2015 4114

2016 йилдан Қирғизистонда халқаро стандартдаги автомобиль рақамлари жорий қилинади. Бу ҳақда давлат рўйхатга олиш хизматидаги манбаларга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, қонун лойиҳаси тайёрлаб бўлинган, тез кунда идоралар унинг ижроси бўйича ишларни бошлаб юборади.

Маълум бўлишича, Бишкекда рўйхатдан ўтган машиналарга 01 коди берилади. Барча вилоятларнинг кодлари шу тариқа алифбо тартибида тақсмиланади (масалан, Баткен – 02 ва ҳ.к.).

Кўпроқ янгиликлар