Рим шаҳри мэри камомадда айбланиб, истеъфога чиқди

Жаҳон 09 Октябрь 2015 1909

Рим шаҳри мэри Иньяцио Марино бюджетдаги камомадда айбланиб, истеъфо беришга мажбур бўлди.

"Мен ишдан бўшатилдим", дея маълум қилган сиёсатчи. Унинг қўшимча қилишича, бу қарор Рим шаҳри манфаатлари учун қабул қилинган.

Маринонинг айтишича, унинг ўзи фақат Римни янада гўзал ва фаровон шаҳарга айлантиришни истаганди, лекин унинг бу ҳаракатида бир қатор тўсиқлар бўлган.

Иньяцио Марино муниципалитетга тегишли кредит карталаридан ўз мақсадлари йўлида фойдаланганликда айбланмоқда. Хусусан, у ўз оиласи билан ресторанларда овқатланиш учун давлатнинг 20 минг евро маблағини ишлатиб юборгани аниқланган. Мэр бу маблағни жойига қайтаришни ваъда қилган.

6 октябрь куни прокуратура мухолифатдаги 2 партия ("Ҳаракатдаги 5 юлдуз" ва "Италия биродарлари") мурожаати асосида текширув бошлаганди.

Мэр билан боғлиқ можаролар шу йилнинг августида ҳам содир бўлганди. Ўшанда мухолифатдагилар уни марҳум мафия бошлиғини тантанали равишда дафн қилиш маросимини уюштиргани учун айблашганди.

Июль ойида эса Римда мухолифатдагилар намойиш ўтказишган, улар мэрдан порахўрликка қарши кураша олмаётгани учун истеъфога чиқишини талаб қилишганди.

Маълумот учун, Иньяцио Марино 2013 йилнинг июнидан бери Рим мэри ҳисобланарди. У бу лавозимидан олдин сенатор эди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 26316 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 41372 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 156091 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44433 Lifestyle
«Уэмбли»даги тарихий учрашувда «Челси» ғалаба қозонди
22:20 106 Спорт
Озарбойжонлик дизайнер ўзбек хон-атласи ва шойиларини жаҳон подиумларига олиб чиқмоқчи
21:53 868 Жамият
Қатар Саудия Арабистонидан ҳаж зиёратчилари учун юборилган самолётларни ўз ҳудудига қўймади
21:48 2162 Жаҳон
Ҳиндистонда 70 минг долларлик бриллиантларни эгасига қайтарган ўсмир муносиб тақдирланди
21:31 2100 Жамият
АПЛ. «Ҳаддерсфилд» яна ғалаба қозонди
21:09 1465 Спорт
Японияда 74 ёшли альпинист ёрдам кутган ҳолда бир ҳафта шоколад билангина жон сақлади
21:07 1287 Жамият
Кўпроқ янгиликлар