Рус ҳарбийлари ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи иккита янги спутникка эга бўлди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Бу ҳақда ҳарбий кафедра бошлиғи ўринбосари Юрий Борисов маълум қилган.
Маълум қилишларича, спутниклар илк парвози 2015 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтади.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, ягона космик тизимини яратиш Тинч океани акваторияси ва мамлакат ҳудудида баллистик қуролларни синовдан ўтказиш имконини беради.