Россия Мудофаа вазирлиги Пентагон раҳбарининг Россия ҳарбий йўқотишларга учраши ҳақидаги гапини "орсизлик" деб атади

Жаҳон 09 Октябрь 2015 9633

Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Пентагон раҳбари Эштон Картернинг Россия яқин кунларда Сурияда ҳарбий йўқотишларга учраши мумкин, деган гапига изоҳ бериб ўтди.

"АҚШ ҳарбийларининг бутун дунё бўйлаб турли операциялардаги ҳаракатларига баҳо беришда Россия Мудофаа вазирлиги америкалик аскарларнинг ҳалок бўлишини кутиш каби тубанликка бормаган. Оддий америкаликлар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Пентагон раҳбари Эштон Картернинг бугунги гапи АҚШ ҳукумати баъзи вакилларининг сиёсий маданияти даражасини яққол кўрсатади.

Аниқроғи – уларнинг қолган дунёга нисбатан орсизлиги, сурбетлиги даражасини кўрсатади. Ишонаманки, бирорта ҳам америкалик генерал ҳеч қачон ўзига бундай гап айтишга йўл қўймаган бўларди", деб айтилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот-баёнотида.

Аввалроқ Эштон Картер Россия яқин кунларда Сурияда жиддий йўқотишларга учраши мумкинлигини айтган эди. У, шунингдек, россиялик ҳарбийларни нопрофессионалликда айблади – АҚШ томони маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари отган ракеталар АҚШ учувчисиз парвоз қурилмаси ёнидан бир неча миль узоқликда учиб ўтган.

Россия Бош штабида Россиянинг ИШИД позицияларига отган "Калибр" қанотли ракеталари йўналиши кимсасиз ҳудуддан ўтгани таъкидлаб ўтилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар