Россия Буюк Британия вакилларига ИШИДга қарши курашда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида "Сурия озод армияси" билан алоқалар ўрнатишда ёрдам бериш илтимоси билан мурожаатнома юборди, деб маълум қилмоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Александр Яковенко (Россиянинг Буюк Британиядаги элчиси – таҳр.) айтганидек, Россия британиялик ҳамкорларига Сурия қуролли кучлари ва "Сурия озод армияси" ўртасида ИШИДга қарши курашда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича "Сурия озод армияси" билан алоқа ўрнатишдаги ҳамда унинг сиёсий жараёнга қўшилишидаги кўмагига миннатдор бўларди", деб таъкидланмоқда элчихона матбуот хизмати вакиллари хабарида.

Бу илтимос Яковенконинг Буюк Британия ТИВ сиёсий директори билан учрашувида маълум қилинди.