Саудия Арабистони Суриядаги учта исёнчи гуруҳга кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиради. Бу ҳақда Ғарб матбуоти мамлакат ҳукуматидаги манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Айтилишича, Саудия ҳукумати танкларга қарши қуролларни исёнчиларга етказиб, президент Башар Асад армиясига қарши кетаётган кураш самарадорлигини оширмоқчи.
Шу билан бирга, ёрдам ИШИД ёки “Жабҳат ан-Нусра” сингари гуруҳларга берилмаслигини ишонтириб айтди.