Сирдарёда топилган “динозавр” мушук бўлиб чиқди

Жамият 09 Октябрь 2015 8065

Жорий йилнинг ёзида ОАВларда Сирдарё вилоятининг Хавот тумани Карвонсарой маҳалласида 12-мактаб ўқитувчиси Муҳайё Мирзалиеванинг уйидаги таъмирлаш ишларида мезозой даврига тегишли динозавр қолдиқлари топилгани ҳақидаги янгилик тарқатилган эди. Бу янгилик ижтимоий тармоқларда, онлайн-нашрларда кенг муҳокама қилинди: кимдир бу топилмадан қойил қолган бўлса, кимдир бу суяклар унчалик ҳам қимматли эмаслиги ҳақида танқидий фикр билдирган.

Улардан қайси бирлари ҳақ эканлиги борасидаги баҳсга олимлар нуқта қўйишди. Бу ҳақда Геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшоев Uzbekistan Today нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ушбу шов-шувли ҳолат бўйича Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Давлат Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси билан илмий экспедиция уюштирилди. Уннинг таркибига музейнинг уч нафар ходими кирди.

Қолдиқлар текширилганда, уларга 100-200 йил эканлиги яққолгина қўриниб турган. Кўриб турганингиздек, у пайтда нафақат Ўзбекистон, балки бутун сайёрада ҳам динозаврларнинг бўлиши мумкин эмасди.

Биз қолдиқлар топилган жойни ҳам кузатиб чиқдик, бу ерда барча аломатларга кўра ҳеч қанақасига динозавр қолдиқлари сақланиб қолиниши мумкин эмасди.

Қолдиқларнинг батафсил ўрганилиши барча шубҳаларга чек қўйди. Палеонтологлар тишлар қурилиши бўйича қолдиқларнинг қайси турга мансублигини аниқлайдиган асосий аломат ҳисобланади. Бу қолдиқлар динозаврларга эмас, балки мушуксимонлар оиласига мансублиги аломатлари кўриниб турибди. Биз мушуксимон жонзот билан тўқнаш келганимиздан унинг бош чаноғи суяги ҳам дарак бермоқда.

Сирдарёлик мутахассисларни янглиш хулоса чиқаришга, кўринишича, уларнинг суякларни нотўғри йиғиб чиққанлари сабаб бўлган. Улар йиққан суяклардан динозаврга ўхшаш тасвир пайдо бўлган.

Бу қолдиқлар қайси турга мансублигини аниқлашгина қолган. Бизнинг дастлабки хулосамизга кўра, бу қамиш мушугидир. Бироқ бу масалада охирги сўзни ҳозир қолдиқларни батафсил ўрганишни бошлаган зоологлар айтади”, деб айтмоқда Аҳмаджон Аҳмедшоев.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33307 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71197 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10078 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134453 Жамият
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 976 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 858 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1100 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2655 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 598 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 979 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар