“Ироқ ва Ливия масаласида Яқин Шарқдаги режимни ўзгартириш яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида гапирганида Россия ҳақ эди. Ўзига бўлган ишончи туфайли президент Владимир Путин (Ғарбдан фарқли равишда) араб революцияси пайтида маҳаллий ҳокимиятни ағдариш учун турли гуруҳларни моддий томондан қўллаб-қувватламади. Сурия кампаниясининг бошланиши президент томонидан кутилмаган қарор бўлди”, деб ёзади The Spectator.

Россиянинг қатъий ҳаракатлари соясида АҚШ президенти Барак Обама ва Буюк Британия бош вазири Дэвид Камэрон “довдираб қолишди”, деб ёзади нашр. Кўпчилик америкаликларнинг фикрича, Путинда бошқа Ғарб етакчиларидан кўра кучлироқ далиллар бор. Путин БМТ Бош ассамблеясидаги ҳар бир чиқишида Ғарбнинг Яқин шарқдаги исёнчиларни қўллаб-қувватлашини қаттиқ танқид остига олди.

Владимир Путин Суриядаги қарама-қаршиликни енгишни ҳал қилувчи раҳбар сифатида ўзининг иттифоқчилари ким, душманлари ким,жуда яхши билади, деб ёзади The Spectator. Ўз навбатида, АҚШ ва Буюк Британия нафақат Асад режимига қарши, балки Яқин Шарқдаги ИШИДдан тортиб “ал Қоида”гача бўлган террорчи гуруҳларига қарши курашмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, Путин ўзининг кутилмаган қарори билан Россиянинг кучини кўрсатиб берди. Шу билан бирга АҚШ ва Буюк Британиянинг “қоғоздан ясалган йўлбарслар” эканини ҳамда уларнинг қатъиятсизлиги туфайли Суриядаги қарама қаршилик янада кескинлашиб кетганлигини исботлаб берди.