Сурия президенти Башар Асад армияси амалга оширилган кенг миқёсли ҳарбий амалиётлар натижасида 100 нафардан ортиқ жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда Sana агентлиги ҳарбий манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Манбанинг маълум қилишича, Ҳама вилоятида 2 кун давом этган ҳарбий амалиётлар натижасида 77 нафар жангари ўлдирилган.

Бундан ташқари суриялик аскарлар томонидан Кафт-Зейт шаҳрида жангариларга тегишли 5та ҳарбий машина йўқ қилинган. Таллет ал-Саёдда эса бундай машиналардан учтаси ишдан чиқарилган.

Ҳалаб шаҳрида юз берган тўқнашувлардан кейин эса 50 нафар жангари йўқ қилинган.

Бироз олдинроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков россиялик ҳарбийлар Сурия армиясининг кенг кўламли ҳужумларида ёрдам беришда давом этишини айтиб ўтганди.