2015 йилги Тинчлик учун Нобель мукофотини Тунис миллий диалогининг вакиллари бўлмиш “тўртлик” олди. Ғолибларни Норвегия Нобель қўмитаси раиси Каси Куллманн Фиве эълон қилди.

“Тўртлик” 2013 йили, мамлакатнинг бурилиш палласида шакллантирилган эди. 2011 йилдан Тунисда тўполонлар бошланган эди, бунинг оқибатида Иккинчи Ёсуман инқилоби бўлиб ўтиб, президент Зайн ул-Обидин бин Али ҳокимиятдан кетган эди.

Қўмита 273 номзодни кўриб чиқди, улар орасида Германия канцлери Ангела Меркель, АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифлар бор эди.