8 октябрь, пайшанба кунги савдолар якунига кўра, АҚШ Федерал захира тизими йиғилиши баённомаси чоп этилгандан сўнг, WTI туридаги нефть нархида июлдан буён энг фаол ўсиш кузатилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берган.

WTI туридаги нефть нархи июль ойидан буён биринчи марта бир баррели учун 50 доллардан ошди.

Brent туридаги нефть эса Лондон биржаси савдоларида бир баррели 3,5 фоизга ошиб, бир баррели 53,11 долларни ташкил этди.