XX асрнинг энг машҳур суратларидан бири 478 минг долларга сотилди

Маданият 09 Октябрь 2015 4495

XX асрнинг энг машҳур суратларидан бири – рассмо Роберт Мепплторнинг «Полиэстердаги костюм кийган эркак» (Man in polyester suit) асари – Sotheby's аукционида 478 минг долларга сотилди. Бу мазкур асарнинг бошланғич нархидан икки мартага қимматроқ бўлди, деб ёзади ТАСС.

Sotheby's фотографлик уйи раҳбари Кристофер Махоуни мазкур ҳолатни «Роберт Мэпплторнинг бу каби ноёб асарини аукцион савдоларига қўйшимиз ва мазкур нархда сотишимиз фахр бағишлайди. Унга бўлган талабнинг фантастик даражада экани фотографнинг қай даражада маҳоратли эканидан дарак беради», дея баҳолади.

Унинг фикрича, сурат олинган 1980 йилда ҳақиқий авангард сифатида қабул қилинган бўлса, ҳозир ҳам ўзининг актуаллигини йўқотмаган.

Аукцион савдолари куни умумий сотилган суратларнинг баҳоси 3,3 млн. долларни ташкил қилган.

Мазкур оқ-қора тасвирдаги сурат охирги марта бундан 23 йил муқаддам аукцион савдоларига қўйилган, ўшанда суратнинг нархи 9,9 минг долларга баҳоланганди. Ҳозирда унинг нархи қарийб 50 бараварга қимматлашган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар