ФИФА ижроия қўмитасининг шошилинч йиғилиши 20 октябрда бўлиб ўтиши белгиланди, деб маълум қилинмоқда ташкилотнинг расмий сайтида.  

8 октябрда ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси ФИФА президенти Йозеф Блаттер, ташкилотнинг бош котиби Жером Вальке ва УЕФА раҳбари Мишель Платинини 90 кунга вақтинчалик ўз лавозимидан четлатди. Бу муддат яна 45 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президенти сайловлари 2016 йилнинг 26 февралига ўтказилиши режалаштирилган.