Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида 2 марта кучли портлаш содир бўлди.

Хабар қилинишича, бу портлашлар темир йўл бекати яқинида содир бўлган ва ҳодиса натижасида камида 20 киши ҳалок бўлиб, 100 га яқин киши жароҳатланган.

Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ерда ётган ва ҳалок бўлганларнинг таналари кўриниб турган воқеа жойида олинган суратлар ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалмоқда.

Туркия ҳукумати бу ҳодисани теракт сифатида баҳолаган.

Анадолу ахборот агентлиги хабарига кўра, бу теракт одам танасига ўрнатилган бомбанинг ҳаракатга келтирилиши орқали содир этилган.

Турк ОАВларининг ёзишича, бу портлашлар Курдистон ишчилар партиясига нисбатан айрича муносабатлар кўрсатилаётганига норозилик сифатида "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида ўтказилиши режалаштирилган намойиш арафасида содир этилди.

Курдларнинг сиёсий низоларни қораловчи HDP ташкилоти аъзолари шу йилнинг июнида Диёрбакирда амалга оширилган теракт туфайли ҳам жабрланишганди.

Айни вақтда HDP етакчиси барча митингларни бекор қилган. У бу портлашларда расмий Анқарани айблаб чиққан.