Анқарадаги портлашлар туфайли қурбон бўлганлар сони 50 нафарга етди

Жаҳон 10 Октябрь 2015 2832

10 октябрь кунининг биринчи ярмида Туркия пойтахти Анқара шаҳрида амалга оширилган теракт туфайли ҳалок бўлганлар сони 50 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда SkyNewsArabia хабар берган.

Бундан аввалги хабарларда ушбу теракт қурбонлари сони 20 нафарлиги ва 126 киши жароҳатлангани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Анқара марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан теракт содир этилди.

Турк ОАВларининг ёзишича, бу портлашлар Курдистон ишчилар партиясига нисбатан айрича муносабатлар кўрсатилаётганига норозилик сифатида "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида ўтказилиши режалаштирилган намойиш арафасида содир этилди.

Курдларнинг сиёсий низоларни қораловчи HDP ташкилоти аъзолари шу йилнинг июнида Диёрбакирда амалга оширилган теракт туфайли ҳам жабрланишганди.

HDP етакчиси бу портлашларда расмий Анқарани айблаб чиққан.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар