Бугун, 10 октябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳри марказида содир этилган портлашлар туфайли 30 кишининг ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Туркия ИИВ хабар берган.

Рейтер нашри хабарига кўра, теракт туфайли жароҳат олган 126 киши шифохоналарга етказилган.

Эслатиб ўтамиз, Анқара марказида курдлар томонидан "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида мамлакат ҳукуматига қарши норозилик намойиши учун йиғилган ҳудудда худкуш-террорист томонидан теракт содир этилди.

Турк ОАВларининг ёзишича, бу портлашлар Курдистон ишчилар партиясига нисбатан айрича муносабатлар кўрсатилаётганига норозилик сифатида "Тинчлик ва демократия учун" шиори остида ўтказилиши режалаштирилган намойиш арафасида содир этилди.

Курдларнинг сиёсий низоларни қораловчи HDP ташкилоти аъзолари шу йилнинг июнида Диёрбакирда амалга оширилган теракт туфайли ҳам жабрланишганди.

Айни вақтда HDP етакчиси барча митингларни бекор қилган. У бу портлашларда расмий Анқарани айблаб чиққан.