Бутун дунёда турли спорт мусобақалари ўтказилаётган бир пайтда янги-янги ғаройиб мусобақалар ўтказиш урф бўлмоқда. Сол Нилмен 2007 йилдан буён антиқа спорт мусобақаларини суратга олиб келади. Унинг сайтида “Классик ғаройиб спорт” ва “Янги ғаройиб спорт” бўлимларига дуч келасиз. Бу мусобақалар ҳақиқатан ҳам ғаройиб.

1. Қизил лойга сакраш

Қатнашчилар қоринлари билан пастга сакрайдилар. Қизил лойга сакраганда сачраган лой томошабинларга, айниқса, завқ бағишлайди.

2. Қурбақача сакраш

Роззи исмли аёл узунликка қурбақача сакраш бзйича жаҳон рекордини ўрнатган. Бу рекордни 25 йилдан буён ҳеч ким янгилай олмаяпти.

3. Уч ғилдиракли велосипедда пойга

Иштирокчининг костюми антиқа кўринишда бўлиши шарт. Маррага биринчи келган одам ғолиб деб топилади.

4. Ёнаётган ҳожатхона қоғозида теннис баҳси

Ўйин қоидаси худди теннисдаги каби – рулонни рақиби тарафга тушириш.

5. Ифлос тўсиқлар йўли 

Турли тўсиқлар ва инженерлик қурилмаларидан иборат йўл.

6. Шарда футбол  

Вubble football қоидалари оддий  — барча ўйинчилар катта шарларни кийиб олишади ва футбол ўйнашади.

7. Итлар серфинги

Мусобақада тўрт оёқли серфингчининг тахтада узоқроқ туриш вақти ҳисобга олинади. Ҳар бир иштирокчи ўз вазн тоифасида қатнашади.

8. Туяқуш устида пойга

Пойгада туяқушлар ва чавандозлар қатнашишади. Биргаликдаги пойга узоққа чўзилмайди: эркинликни севувчи қушлар бир неча метрдан сўнг чавандозларни устиларидан улоқтириб ташлашади ва маррага соатига 60 километр тезликда ёлғиз ўзлари етиб келишади.

9. Ясама учар жисмларда парвоз мусобақаси

Асосий мақсад — узоқроқ муддат учиш ва олти метрли рампадан чиройли йиқилиш. Аппарат фақат инсон кучи ёрдамида ҳаракатга келиши шарт.  

10. Ҳожатхона кабинкаларида пойга

Бу пойга қиш фаслида ўтказилади. Кабинкалар чанғилар билан жиҳозланади.

11. Болалар родеоси

Кичкинтой ковбойлар қўйларни эгарлашади ва бор кучлари билан қўй устидан тушиб кетмасликка ҳаракат қилишади.