АҚШ ва коалиция аъзолари АҚШ бошчилигида жума куни Ироқдаги ИШИДнинг марраларига 25, Суриядаги марраларига эса 5 авиазарба берди. Бу ҳақда АҚШ ҳаво кучларининг марказий бошқармаси хабар қилмоқда.

Суриядаги авизарбалар Эль-Хасака, Ракка, Манбиж, Мара ва Пальмира шаҳарларига берилди. АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, бир бино йўқ қилинган, ИШИДнинг бир тактик техникаси, беш автомобили, шунингдек, Пальмирада бир эксковатор йўқ қилинган, иккинчиси ишдан чиқарилган.

Ироқда эса Фаллужи, Киркука, Мосула, Эр-Рамади, Синжара ва бошқа шаҳарларга авиазарбалар берилди. АҚШлик ҳарбийларнинг маълум қилишича, жангариларнинг ракета қурилмаси, пулемёт позицияси, машқ майдони ҳамда омборхонаси йўқ қилинган. Коалиция орасидан юқотишлар йўқ,жангарилар орасидаги юқотишлар ҳақида маълумотлар йўқ.