АҚШнинг Атмосфера захиралари бўйича Калифорния кенгаши (CARB) Германиянинг Volkswagen автоконцернига ультиматум қўйди. CARB раҳбари Мэри Николснинг айтишича, Volkswagen’да 2015 йил ноябригача “дизель можароси” тегишли бўлган автомобилларни етарлича бутлаш режасини тақдим қилиши учун вақт бор.

Акс ҳолда CARB Volkswagen автомобилларининг эксплуатация қилинишини тақиқлаши мумкин. Николс бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг автомобиллари ҳам текширувдан ўтишини маълум қилди.

АҚШнинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги вакили АҚШ Конгресси биносида ўтган эшитишларда яқин ҳафталарда ушбу масалани ҳал қилишнинг дастлабки вариантлари пайдо бўлишига ишонса бўлишини айтган.

Volkswagen’нинг АҚШдаги идораси раҳбари Майкл Хорннинг таъкидлашича, тез ечимни кутиш жоиз эмас. Унинг айтишича, бу масала 2 йилдан кам бўлмаган вақтни олади.

Бир неча кун аввал немис автогиганти 2016 йилнинг январидан экологик синовлар натижалари билан фирибгарликлар можароси билан қамраб олинган 480 минг автомобилни орқага чақиртириб олишни бошлашини маълум қилганди.