Яқин Шарқда урушнинг авж олишига кўмак берган АҚШ учун Россиянинг Суриядаги операцияларига қарши туришдан маъно йўқ, деб ҳисобламоқда АҚШлик сиёсатшунос Пол Крейг Робертс.

АҚШлик сиёсатчилар Россия ҳарбий-коинот кучларининг Суриядаги операциялари борасида бонг уришни давом эттирмоқдалар, бироқ улар ўз имкониятларини юқори баҳолаб юбормоқдалар, деб ҳисобламоқда сиёсатчи. Унинг айтишича, АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картернинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Збигнев Бжезинскийнинг айтишича, Россияни Яқин Шарқда АҚШ билан бирга ҳаракат қилишга кўндириш керак. “Аслида Сурияда АҚШ Россия билан бирга ишлаши керак, чунки айнан Россия вазиятни назорат қилмоқда ва халқаро ҳуқуқ доирасида ҳаракат қилмоқда”, деб айтмоқда Робертс.

Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида дунёда юзага келаётган вазиятга бошқа чидаб бўлмаслигини айтди, бироқ АҚШлик сиёсатчилар буни инобатга олмаяптилар, деб ҳисобламоқда сиёсатшунос. “Вазиятнинг бундай авж олишига АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаракати – барча мусулмон давлатларига кўчиб ўтиши мумкин бўлган ва ҳозирда Европага қочқинларнинг ёпирилиб келишига сабаб бўлаётган хаос олиб келди”, деб таъкидламоқда Робертс.