ФИФА президенти Йозеф Блаттернинг собиқ рафиқаси Грациелла Блаттер-Бьянка собиқ турмуш ўртоғи тушиб қолган вазиятга ўз фикрини билдирди.

“Ҳозир ҳамма уни айблашга тушиб кетди, бироқ ҳеч ким у футбол, айниқса аёлларнинг, жумладан амалдорлик борасидаги ҳолатини яхшилаш учун қандай кўп нарса қилганини инобатга олишни хоҳламаяпти”, деб айтди Грациелла Блаттер-Бьянка Tages-Anzeiger нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь охирида Швейцария прокуратураси Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғатди. Блаттер масъулиятсизлик ва тамагирликда гумон қилинмоқда. 8 октябрда ФИФАнинг ахлоқ бўйича қўмитаси Блаттерни 90 кунга ўз лавозимидан четлатди.