ИШИД ва “Фронт ан-Нусра” гуруҳларининг юқори лавозимли қўмондонлари орасида Марказий Осиёдан чиққан жангарилар бор. Бу ҳақда 8 октябрь куни БМТнинг рус тилидаги янгиликлар хизмати жаҳон ташкилотининг Аксилтеррор қўмитаси тайёрлаган хорижий жангари-террористлар тўғрисидаги ҳисоботига асосланиб хабар қилди.

“Ал-Қоида” тармоғига алоқадор гуруҳлар рўйхати таркибига Марказий Осиёдан 3та террорчилик ташкилоти: Ўзбекистон ислом ҳаракати, “Ислом жиҳод кенгаши” ва “Шарқий Туркистон ислом ҳаракати” киради. Марказий Осиёдан хорижий жангари-террорчиларни илинтириш асосан Ўзбекистон ислом ҳаракати қўли билан амалга оширилади, дея хабар берди БМТ.