Ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда Халқаро инвестиция форуми бошланади. Унда кўплаб хорижий ҳамкорлар ва ишбилармон доира вакиллари иштирок этиш истагини билдирган.

Бу ҳақда Bombardier Канада компаниясининг Россия ва МДҲ давлатларида бизнес ва савдони ривожлантириш бўйича директори Марк Гилберт “Жаҳон” ахборот агентлигига интервью бериб ўтган.

- Бизнинг компания жаҳондаги учинчи энг йирик тижорий ва шахсий авиалайнерлар ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Шунингдек, поездлар, вагонлар ва уларни йиғиш бўйича йирик ишлаб чиқарувчи ҳамдир, — деди у. — Бошқа давлатлар қатори, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларида бизда ишлаб чиқарилган 120 дона самолётдан фойдаланишмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Bombardier Transportation компанияси МДҲ ҳудудида илк бор замонавий сигнал тизимини жорий этди. Ўзбекистонда 17 станциядан иборат сигнал тизими Тошгузар-Қумқўрғон оралиғидаги 200 км. ли масофада ўрнатилган.