Бугун, 10 октябрь куни Буюк Британияни Маргарет Тэтчер бошқарган йиллар давомида унинг ҳукумати таркибидан ўрин олган сэр Жеффри Хау 88 ёшида оламдан ўтди.

Барон унвонига эга бўлган Жэффри Хау "Темир хоним" даврида мамлакатнинг ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаганди.

Унинг яқинлари сэрнинг юрак хуружи оқибатида ёруғ дунёни тарк этишгани ҳақида маълум қилишган.

Қариндошлар берган маълумоларга кўра, барон ўз ўлимидан олдинроқ рафиқаси Элспет билан биргаликда жаз концертига борганди.

У ўзининг охирги йилларини Уорвикшир графлигидаги ўз уйида ўтказди.

Тетчер хонимнинг ҳукмронлиги вақтида Жэффри Хау бош вазир ёрдамчиси ва парламентнинг вакиллар палатаси бошлиғи бўлганди.

Тетчер хоним истеъфога чиқишидан 3 ҳафта олдин у вазирлар маҳкамасини ҳам истеъфога чиқишга даъват қилиб, нутқ ирод этганди.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, Жэффри Хау Буюк Британия сиёсий тарихида аёл сиёсатчининг ўз ўрнини қолдиришида муҳим ўрин тутганди.

Қиролликнинг амалдаги бош вазири Дэвид Кэмерон Жэффри Хауни "Тетчер хоним ҳукуматининг қўриқчиси" дея атаганди.

Маълумот учун, баронесса Маргарет Тетчер 1979-1990 йиллар давомида Буюк Британиянинг 71-бош вазири бўлган. У Консерваторлар партияси намоёндаси эди. У 2013 йилнинг 8 апрелида, 87 ёшида вафот этганди. У жаҳон тарихида "темир хоним" номи билан машҳур.