Чадда содир бўлган учта портлаш натижасида 37 нафарга яқин киши ҳалок бўлди, деб маълум қилмоқда Reuters.

Агентликнинг маълум қилишича, портлашлар бозорда ва қочоқлар лагерида содир бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.

Мамлакат ҳукумати терактда “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳининг қўли борлигини гумон қилмоқда.