Давид Сильва Люксембургга қарши ўйин вақтида жиддий жароҳат олди

Спорт 10 Октябрь 2015 1803

"Манчестер Сити" жамоасининг испаниялик яримҳимоячиси Давид Сильва терма жамоа сафида Евро-2016 саралаши доирасида Люксембургга қарши кечган (4:0) баҳсда жароҳатланди.

Сильва ўйиннинг 10-дақиқасидаёқ тўпиқ қисмидан жароҳат олиши туфайли ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди.

Унинг ўрнига ўйинни "Манчестер Юнайтед"да ўйнайдиган бошқа бир испаниялик футболчи Хуан Мата давом эттирди.

Сильванинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум эмас.

Бироз аввалроқ, "Манчестер Сити"нинг асосий ҳужумчиси Серхио Агуэро Аргентина терма жамоаси сафида Эквадорга қарши кечган ўйинда жароҳат олиши туфайли, бир ой давомида ўйинларда иштирок эта олмаслиги хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар