Ўз мустақиллигини эълон қилган "Донецк халқ республикаси" раҳбари Александр Захарченко 2015 йил 18 октябрдаги маҳаллий ўзини бошқарув органларига сайловларни 2016 йилнинг 20 мартига кўчирилиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда "ДХР" халқ кенгаши раиси Денис Пушилин маълум қилди, деб хабар бермоқда Донецк янгиликлар агентлиги.

“Биз Украина билан суҳбатга яна битта қадам қўйдик. Минск жараёнининг кафолатлари – Франция, Германия ва Россиянинг таклифига кўра маҳаллий сайловлар муддатини кўчиришга қарор қилдик. Бугун республика раҳбари тегишли фармонни имзолади”, деб айтди парламент спикери ва Минск келишувларида "ДХР" делегациясига бошчилик қилаётган Денис Пушилин.