Эден Азар: “Ҳозир фаолиятимдаги энг оғир босқични бошимдан ўтказаяпман”

Спорт 10 Октябрь 2015 1865

Лондоннинг “Челси” футбол жамоаси яримҳимоячиси Эден Азар жамоанинг мавсумдаги муваффақиятсиз стартига изоҳ бериб ўтди.

“Менимча, ҳозир фаолиятимдаги энг оғир босқични бошимдан ўтказаяпман. Ҳар доим парвозлар ва қулашлар бўлади. Бизнинг омадсизликларимизнинг сабаби нимадалигини билмайман. Вазиятни яхшилаш устида ишлашни давом эттириш керак.
Миллий терма жамоада бўлиш доимо хуш келади, клубда ишлар яхши кетмаётганда, бу икки марталаб фойдалироқдир. Мен яхшироқ ўйнай олишимни биламан. Мен жамоага ғалаба қилишида ёрдам беришим керак”, деб айтмоқда Азар.

Азар Англия чемпионатидаги 8 та ўйинда ҳали бирорта ҳам гол урмади, бироқ учта голли узатма амалга оширди.

Кўпроқ янгиликлар