Европа Иттифоқи томонидан Россияга ракета ёнилғиси таркибий қисмлари етказиб бериш кенгайтирилди. Европа мамлакатлари космик дастурида фойдаланиладиган ракеталарга ёнилғи қуйишда зарур бўлган гидразин, гептил ва монометилгидразинни чекланган миқдорда етказишга рухсат берилди.

ЕИ Кенгашининг расмий журналида эълон қилинган қарорида келтирилишича, жорий этилган чеклов чоралари Евроиттифоқ ёки унга аъзо давлатларнинг коинот дастурлари амалга оширилишига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Шу сабабдан Европа манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ракета ва сунъий йўлдошлар учирилиши учун зарур миқдордаги ёнилғи компонентлари етказиб берилишига истисно тариқасида рухсат берилди.

Хусусан, режалаштирилган шу каби парвозлар сонидан келиб чиққан ҳолда гидразин ҳажми ҳисоб-китоб қилиниб, унинг миқдори ҳар бир учиш учун 800 килограммдан ошмаслиги белгиланди.
Гидразин ва унинг ҳосилалари Россия ва чет эл тижорий сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқадиган оғир «Протон» ракета ташувчисида ёнилғи сифатида қўлланилади. Жумладан, 2015 йилда «Протон-М» Буюк Британиянинг Inmarsat алоқа операторига тегишли иккита сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди.

2015 йилнинг баҳорида Пентагон ва АҚШ разведка хизматлари вакиллари сенатга Россия ракета двигателларидан фойдаланишга рухсат беришни мўраб мурожаат қилган эди. Амалдорларнинг сўзларига кўра, РД-180 сотиб олишга қўйилган чеклов космик парвозларни амалга оширишда қийинчиликларни вужудга келтирди.