NASA олимлари космик объект Ер сайёрасининг ёнидан учиб ўтишини айтишмоқда.

"Улкан астероид сайёрамизга яқинлашиб келмоқда. 10 октябрь куни у Ердан 26 миллион километр узоқликдан учиб ўтади. 86666 (2000 FL10) рақамли ушбу астероиднинг диаметри 1,5 дан 2,5 километргача. У соатига 60 км тезликда учиб келмоқда", дейилади хабарда.

Олимларнинг таъкидлашларича, агар астероид Ерга урилса, бу катта фожиага айланади. Яъни у Ернинг озон қатламига зарар етказади. Натижада эса жиддий иқлим ўзгаришига олиб келади. Цунамилар 90 метр баландликка етиши мумкин.

NASA олимлари бундай ҳолат юз бермаслигига ишонтиришмоқда. Мутахассисларга маълум бўлган барча астероидлар Ер билан тўқнашишда 0,01 фоиз имкониятга эга.